avatar
Куч
253.60
Рейтинг
+103.56

ТТЕСИ Маънавият

Мақолалар

Сумалак сайли

Блог им. ttyesi

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Талабалар турар жойида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” шиори остида сумалак сайли  бўлиб ўтди. Бир-биридан қизиқ дастурлар билан бойитилган сайл спортнинг волейбол, футбол турлари бўйича мусобақалар билан янада қизғин тус олди. Миллий таомимиз бўлмиш сумалакнинг тарихи, тайёрланиш жараёни ва аҳамиятини  яқиндан ўрганиш билан бирга  дошқозонлар атрофида  янграган куй-қўшиқлар, миллий лапарлар талабаларнинг шўх кулгуси-ю, жозибали рақси билан уйғунлашиб кетди.  Шунингдек,   талабалар турар жойларида  100 кг ош дамланди ва талабаларга тарқатилди. Байрам шукуҳи нафақат талабалар, балки профессор-ўқитувчилар қалбларида  ҳам муҳрланиб қолди десак асло муболаға бўлмайди. 

Институт маликаси – 2014

Блог им. ttyesi

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Маданият саройида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан талаба-қизлар ўртасида ташкил этилган факультетлараро анъанавий “Институт маликаси – 2014” кўрик-танлови бўлиб ўтди.



 


Тадбирдан кўзланган мақсад соғлом  турмуш тарзи, болалар тарбияси, орасталик ва оилада ўзаро ҳурмат, муҳаббат ва она алласи талаба-қизлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини тараннум қилиш, ўзаро маданий-маънавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборатдир. Тадбирда Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор У.Т.Абдуллаев, институт “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси А.Аъзамов, Хотин-қизлар қўмитаси  раиси Т.Тойирова,  факультет Хотин-қизлар қўмитаси  раислари ҳамда факультет декан ўринбосарлари иштирок этдилар. Кўрик-танловда Автоматлаштириш бошқарув, матбаа факультетидан Ситора Каттахўжаева, Енгил саноат технологияси факультетидан Махбуба Қурбонова, Ойдин Хўжамуродова Тўқимачилик саноати технологияси факультетидан Мафтуна Маманова  Пахта саноати технологияси факультетидан Шахноза Хамдамова, Нилуфар Имомовалар иштирок этиб,  4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Қизларнинг чиқишлари барчани лол қолдирди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра Енгил саноат технологияси факультети номини ҳимоя қилган иштирокчи Маҳбуба Қурбонова “Институт маликаси – 2014” кўрик-танловининг мутлақ ғолиби деб топилди.



Иштирокчилар институт раҳбарияти ва “Камолот”ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбирда институт ва жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ талаба-қизларга “Камолот” ЁИҲБТ томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Шаънингга шеър излайман, Ватан!”

Блог им. ttyesi

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Маданият саройида ардоқли шоир ёзувчи – Муҳаммад Исмоилнинг таваллуди муносабати “Шаънингга шеър излайман, Ватан!” номли маънавий-маърифий ижодий кеча бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга институт ректори Қ.Жуманиязов,


“Кичик Шарқ тароналари” I миллий талабалар-мусиқий фестивали

Блог им. ttyesi

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси А.Аъзамов бошчилигидаги «Камолот» фаоллари томонидан “Кичик Шарқ тароналари” I миллий талабалар-мусиқий фестивали ўтказилди мақсад миллий мусиқа санъатининг илғор ютуқларини ёшлар орасида оммалаштириш, халқ анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, ёш авлодда гўзаликка интилиш ҳиссини тарбиялаш, институтларнинг “Камолот” ЁИҲ фаолларининг ижодий ҳамкорлигини янада кенгайтириш, талабалар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини тараннум қилиш, ўзаро маданий-маънавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборатдир.



 


Фестивал доирасида Ўзбек ва Шарқ халқлари маданияти ва миллий маданиятимизни тиклашда юртмизда олиб борилаётган ишлар билан ёшларни яқиндан таништириш ҳамда дунё саҳнида рўй бераётган мафкуравий курашлардан ёшларни огоҳлантириш, уларда бунга нисбатан иммунитетни шакллантириш мақсадида илмий-амалий семинар ўтказилди. Шунингдек, “Миллий спорт ўйинлари” мусобоқалари ва “Ўзбек миллий таомлари” сайли ҳам фестивал дастуридан ўрин олди.


Фестивалда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг фаол ва иқтидорли талабалари мезбонлигида Тошкент Давлат Шарқшунослик институти, Ўзбек Давлат Консерваторияси, Тошкент Давлат педагогика университетининг иқтидорли ёшларидан ташкил топган делегациялари ўзбек, шарқ ҳамда ғарб халқларининг миллий санъат намуналаридан намойиш этишди. Фестивал якунида иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Ўзбек Миллий Академик Драма театрининг 100 йиллигига бағишлаб театрнинг етакчи ва ёш ижодкорлари иштирокида ижодий учрашув

Блог им. ttyesi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 февралдаги 33-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбектеатр ” бирлашмаси билан ҳамкорликда Ўзбек Миллий Академик Драма театрининг 100 йиллигига бағишлаб, 5 март куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида театрнинг етакчи ва ёш ижодкорлари иштирокида ижодий учрашув ўтказилди.


Қалби қуёш, лобар опа-сингиллар, меҳри дарё онахонлар 8-март байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Блог им. ttyesi

“8 март – Хотин-қизлар байрами” муносабати билан 4 март куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг  Маданият саройида “Азиз ва муқадассан аёл!” деб номланган байрам тадбири  бўлиб ўтди. Тадбирда институтимизда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчи, мураббий-аёллар ҳамда талаба-қизлар, Яккасарой тумани “Ракат”, “Абдулла Авлоний”, “Муқимий” маҳаллаларида яшовчи онахонлар ва опа сингиллар иштирок этишди.


Гиёҳвандлик – аср вабоси

Блог им. ttyesi

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мажлислар залида “Наркомания ва одам савдосига қарши курашиш” самарадорлигини ошириш мақсадида умумпрофилактик тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ ҲООБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Д.Б.Акрамов, Тошкент шаҳар ИИББ ҲООБ инспектори, капитан М.Т.Бозоров, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор У.Т.Абдуллаев


 



Умумпрофилактик тадбир

Блог им. ttyesi

14 февраль куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Маданият саройида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалиши ва ОИВ, ОИТСга қарши кураш  самарадорлигини ошириш мақсадида умумпрофилактик тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази етакчи эксперти Саодат Жуманова, Тошкент шаҳар наркология диспансери шифокори Глазков Александр, Институт маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори У.Т. Абдуллаев,


Буюк сиймоларнинг ёрқин хотираси

Блог им. ttyesi

13 февраль куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти  Мажлислар залида Назм мулкининг султони Мир Алишер Навоий  таваллудининг 573 йиллиги ҳамда  Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллиги муносабати билан “Жаҳон ичра жаҳоний сиймолар” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Психологик нуқтаи назар

Блог им. ttyesi

7 февраль куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Талабалар турар жойида институт «Хотин – қизлар» қўмитаси томонидан 4-сонли талабалар турар жойининг “Маънавият ва маърифат” хонасида Талаба-қизлар билан “Талаба-қизларнинг психологик ҳолати” мавзуида тадбир ўтказилди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети “Психологларни



Тил миллатнинг ойнаси

Блог им. ttyesi

Инсон ҳаётида тил асосий омиллардан биридир. Тил авлодни-авлодга боғлайдиган, инсоният тарихида яратилган маданий ва илмий бойликларни ўзида сақлайдиган, асрайдиган, кейинги авлодга етказиб берадиган маънавий қуролдир.


Фалсафа, шахс ва қадриятлар

Блог им. ttyesi

Аҳлоқий ва эстетик қадриятлар жамиятдаги ўзгаришлар, инсонларнинг тарихга ҳозирги ҳаётга бўлган муносабатлари билан бирга шакилланади. Айни пайтда қадриятлар ўз тараққиётида замонавий шахсни шакллантиришнинг мақсадли йўналтирилган жараёни, илғор жамият муносабатлари орқали янги ижтимоий қадриятларни, умуман ижтимоий иқлимни яратади.



Konstitutsiya va oila munosabatlari

Блог им. ttyesi

Ongli yashaydigan har bir inson yaxshi anglaydiki, bu yorug‘ dunyoda hayot bor ekan, oila bor. Oila bor ekan, farzand dеb atalmish bеbaho nе'mat bor. Farzand bor ekan, odamzod hamisha ezgu orzu va intilishlar bilan yashaydi.


Islom Karimov.


 


Dunyo yaralibdiki bu hayot mavjud, bu hayot mavjud ekan, dеmak insoniyat yashaydi, insoniyat yashar ekan, unda oila bo‘lishi tabiiy hol. Bugungi kunda еr yuzida oila qurmay yashayotgan xalq yoki elat bo‘lmasa kеrak. Dunyoning qaysi burchagiga bormang o‘sha joyda xalq bor, millat bor, albatta oila bor.


Oila qadim-qadimdan o‘sib kеlayotgan yosh avlodga ajdodlardan qolgan milliy udumlarimiz, milliy tarbiya, ma'naviy dunyoqarashlarni shakllantiradigan, odob-ahloq, ezgu niyatlar, qadriyatlar, eng buyuk insoniy fazilatlarni еtkazuvchi muqaddas dargohdir.



Таълимда қадр топган қадриятлар

Блог им. ttyesi

Инсонларда қадрлаш туйғусини шакллантириш ва тарбиялаш жуда муҳим омил саналади. Қадриятлар ота-боболар ўгити, васияти ва сабоқлари орқали авлоддан-авлодга ўтадиган мерос. Айни пайтда у фақат мерос туйғугина эмас, балки кишининг бутун ҳаёти давомида тарбияланади, сайқал топади.


 



Alishеr Navoiyning salomatlik haqidagi fikrlari

Блог им. ttyesi

Alishеr Navoiy – o‘zbеk madaniyati va adabiyoti tarixida juda katta o‘rin egallaydi. U o‘zbеk tilida yuksak badiiy asarlar yaratib, o‘zbеk adabiy tili va adabiyotining boy imkoniyatlarini ochib bеrdi. Alishеr Navoiy nafaqat o‘zbеk tili va adabiyoti haqida, balki o‘z davridagi rassomchilik, mе'morlik, musiqa, jismoniy tarbiya va harbiy mahoratni rivojlantirish haqidagi fikrlarni o‘z asarlarida aks ettirgan. Bulardan tashqari inson salomatligi uchun kayfiyat, shirin gapirish va muomala haqida ham asarlarida to‘xtalib o‘tgan va quyidagi fikrlarni bildirgan.



Оила мустаҳкамлигининг муҳим пойдевори

Блог им. ttyesi

Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Чунки агар оила соғлом ва мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бинобарин, маҳалла-юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради. Зеро, оила фаровонлиги – миллат фаровонлиги асосидир”



Огоҳлик давр талаби

Блог им. ttyesi

Президент асарларида ҳозирги вақтда дунёнинг геополитик, иқтисодий-ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасида туб ўзгаришлар рўй бераётган шароитда огоҳлик – давр талаби нуқтаи назаридан ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлиги ҳар томонлама асослаб берилган.



Здоровье начинается с детства

Блог им. ttyesi

Завершился 2013 год, объявленный в нашей стране Годом благополучия и процветания. Проделанная за этот период огромная работа по созданию достойных условий жизни для народа Узбекистана – свидетельство реальной заботы нашего государства об обеспечении стабильного роста экономики, благосостояния населения, гарантий прав и свобод человека, защиты интересов граждан. Важнейшие задачи, обозначенные в Государственной программе на 2013 год, планомерно реализованы. В первую очередь это сохранение безопасности граждан Узбекистана, повышение благосостояния народа, которое неразрывно связано с процветанием Родины, ее благополучием. 


 


Йил якунлари ўрганилди

Блог им. ttyesi

Институт Талабалар турар жойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасини мазмун моҳиятини ўрганиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди. 



Ўзбек шеърияти намоёндаси - Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Блог им. ttyesi

«Бобур дилбар шахс. Уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор одам бўлган, у санъатни, адабиётни севарди, ҳаётдан ҳузур қилишни яхши кўрарди, унинг набираси Акбар яна ҳам дилбарроқ бўлиб, кўп яхши фазилатларга эга бўлган….». Жавоҳарлал Неру